Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги маълумотларнинг очиқ ва аниқ эмаслиги сиёсат ва сармоя режаларини тўғри белгилашга тўсқинлик қилмоқда.
Катта захираларга эга бўлишига қарамай, Марказий Осиё аҳоли ўсиши, эски инфратузилма ва геосиёсий боғлиқликлар туфайли энергия етишмовчилигини енголмаяпти.
Марказий Осиёда табиий газ танқислиги кучайиб бормоқда. Бунга асосий сабаб — аҳоли сонининг ортиши ва инфратузилмага етарли сармоя киритилмаётганидир. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон катта газ захираларига эга бўлса-да, ички талабни қондиришда қийналмоқда.
Россия энергия таъминоти ва хавфсизлик шартномалари орқали таъсирини сақлаб қолмоқда. Хитой эса “Бир макон— бир йўл” ташаббуси орқали инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришда етакчилик қилмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни бошлаганига қарамай, марказлашган бошқарув ва маҳаллий манфаатларнинг тўқнашуви ислоҳотларни секинлаштирмоқда. Энергетика соҳасидаги маълумотларнинг очиқ ва аниқ эмаслиги сиёсат ва сармоя режаларини тўғри белгилашга тўсқинлик қилмоқда.
Халқаро геосиёсий рақобат кучайиб бораётган бир пайтда, энергия етишмовчилиги Марказий Осиёнинг барқарорлиги учун асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.