Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш таклифи илгари сурилди

“Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш таклифи илгари сурилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев минтақа давлатларини бирлаштирувчи ягона туристик макон — “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш ташаббусини илгари сурди.

Таъкидланишича, бугунги нотинч вазиятлар туфайли сайёҳлар хавфсиз йўналишларни изламоқда ва Марказий Осиё бу борада катта салоҳиятга эга.

🏛 Президент Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини минтақа туризмининг янги дурдоналари сифатида қайд этди.

Шунингдек, Президент қўшни давлатлар ва Осиё тараққиёт банкини туризм соҳасидаги қўшма лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштиришга чақирди.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!