Reuters хабар беришича, 6 март, пайшанба куни Уолл-стритнинг асосий фонд индекслари пасайиш билан бошланди.
АҚШ божхона тўловларини жорий этиши оқибатида юзага келган савдо уруши билан боғлиқ ноаниқликлар бозордаги кайфиятни тушириб юборган. Бундан ташқари, Marvell компаниясининг башорати сунъий интеллект инфратузилмасига бўлган талабнинг секинлашиши ҳақидаги хавотирларни кучайтириши натижасида микрочиплар сектори ҳам пасайиб кетди.
Савдо сессияси бошланишида Dow Jones индекси 0,94 фоизга, Nasdaq 1,90 фоизга, S&P 500 эса 1,35 фоизга тушди.