Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Марказий банк рақамларни эълон қилди: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанча?

Марказий банк рақамларни эълон қилди: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанча?

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари салкам 44,9 миллиард долларга етди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 февраль ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 44,9 миллиард долларни ташкил қилди. Бу январь ойига нисбатан 2 миллиард долларга кўпроқ.

Захиралар ортишида хорижий валютадаги захира активлар асосий роль ўйнаган. Ой давомида валютадаги захиралар 2,2 миллиард доллардан кўпроққа ошган ва 9,5 миллиард долларгача етган. Бунда бош офиси хорижда жойлашган банклардаги активлар 2,16 миллиард долларга ошган.

Шунингдек, валютадаги захиралар таркибида Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар 102,1 миллион доллардан 202,5 миллион долларгача ўсган.

Февраль ойида олтиннинг физик ҳажми 380 минг трой унцияга, қиймати эса салкам 202 миллион долларга камайган. Шундай қилиб, захиралар таркибидаги олтиннинг қиймати 34,9 миллиард долларни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, январь ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 1,7 миллиард долларга ошиб, 42,9 миллиард долларга етган. Олтин нархларининг қимматлаши захираларга 2,27 миллиард долларлик ижобий таъсир кўрсатган.

Киритилди: 22:12 12.03.2025. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!