Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Марказий банк ноқонуний ундирилган фоиз ва жарималарни қайтаришни топширди

Марказий банк ноқонуний ундирилган фоиз ва жарималарни қайтаришни топширди


Марказий банк тижорат банкларига суд қарори чиққан кредитларни текшириб, ноқонуний ҳисобланган фоиз ва жарималарни бекор қилиш ҳамда ундирилган маблағларни қарз олувчиларга қайтариш вазифасини юклади.

Қонунга кўра, кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиққач, қарорда белгиланган суммага қўшимча фоиз, жарима ва пеня ҳисоблаш тўхтатилиши керак.

Банклар 10 декабргача ички аудит ўтказиши, 25 декабргача эса Марказий банкка ҳисобот тақдим этиши шарт.

Киритилди: 19:47 13.11.2026. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар