“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан жамоани жиддий тарзда кучайтиришга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, Рубен Аморим ўз шогирдлари орасида “Реал” юлдузи Федерико Вальвердени кўрмоқчи.
Клуб хўжайинлари ҳам бош мураббийнинг танловини маъқуллаяпти. Раҳбарият уругвайлик футболчи учун Мадрид жамоасига 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди.
26 ёшли ярим ҳимоячи бир неча позицияда ўйнай оладиган универсал футболчилардан ҳисобланади. Федерико юқори жисмоний тайёргарлигини барқарор ушлаб тура олади, ўта кучли ва аниқ зарбага эга.
Вальверде футбол сир-асрорларини ўз юртида “Пеньяроль”да ўргана бошлаган ва 2016 йили “Реал” академияси “Кастилья”га олиб келинган.
Айни пайтда дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бирига айланган Федерико 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Шу боис, трансфер бўйича экспертлар манчестерликлар ўз режасини амалга оширишда катта қийинчиликка дуч келишини айтмоқда.