Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" "Реал"га юлдуз футболчини таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" "Реал"га юлдуз футболчини таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" "Реал"га 27 ёшли ҳужумчи Маркус Рэшфордни 40 млн еврога сотиб олишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда. Аммо Мадридда инглиз клубининг ташаббусини совуққонлик билан кутиб олишди. Манбанинг қайд этишича, "Реал" чиндан ҳам ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда, аммо бошқа профилдаги - услуби жиҳатидан Хоселуга яқинроқ бўлган ҳужумчи қидирмоқда. Кўпроқ қанотдан ҳаракат қиладиган ва тўп билан ишлашни афзал кўрадиган Рэшфорд бу лойиҳага тўғри келмайди.

"МЮ" бош мураббийи Рубен Аморим Испания матбуоти хабарига кўра, инглизни келаси мавсум режаларида кўрмаяпти. Шу муносабат билан клуб уни сотиш вариантларини фаол изламоқда. Шунингдек, Рэшфордга "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган.

Киритилди: 09:49 20.06.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!