"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши аниқ.
29 ёшли футболчи "шаҳарликлар"нинг якшанба куни бўлиб ўтадиган Премьер-лига сўнгги туридан ўрин олган "Фулхэм"га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. "Манчестер Сити"дагилар Грилишнинг тез орада кетишини муқаррар деб ҳисобламоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Клубда аллақачон масалани ҳал қилиш устида иш олиб борилмоқда.
Жек Грилиш "Сити"га 2021 йилда "Астон Вилла"дан 117,5 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.