«Манчестер Сити» раҳбарияти ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Журналист Саша Таволийери хабар беришича, португалиялик хавбек «шаҳарликлар»нинг келгуси мавсум учун режаларидан ўрин олмаган. Футболчи ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унга «Бенфика» ва «Барселона» жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Силванинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Бу мавсум у барча турнирларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 ассист қайд этган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.