Агар клуб молиявий қоидабузарлик учун жазоланса, "Манчестер Сити" етакчиси Эрлинг Холанд клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.
Агар "шаҳарликлар"га нисбатан санкциялар қўлланилса, "Реал Мадрид" вазиятдан унумли фойдаланиш ниятида. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" ўз тўпурари билан фақат бир ҳолатда хайрлашишга тайёр - агар клуб Англиянинг қуйи лигасига тушиб кетса.
"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Холандни сотиб олиш учун 200 миллион евро ажратишга тайёр.