Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити» Ҳусановни «Лион»га ижарага беришни истамади

«Манчестер Сити» Ҳусановни «Лион»га ижарага беришни истамади

Франциянинг "Лион" клуби "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни бепул ижарага олишга истаганди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячи Райан Шеркининг инглиз клубига ўтиши борасидаги келишувнинг бир қисми сифатида "Лион" "шаҳарликлар" таркибидан бир футболчини мавсум охиригача бепул ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлган.

Бироқ, "Манчестер Сити" раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ҳусановни Лига-1 клубига ижарага беришга рози бўлмади. Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов Хосеп Гвардиола жамоасига қишки трансфер ойнасида Франциянинг "Ланс" клубидан кўчиб ўтган эди.

Райан Шерки АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида "Манчестер Сити"га ўтди. ОАВ маълумотларига кўра, трансфернинг умумий қиймати 36,5 миллион еврога тенг бўлган.

Киритилди: 09:35 21.06.2025. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!