Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити"да АПЛ кучли тўртлигига кириш имконияти пасаймоқда

"Манчестер Сити"да АПЛ кучли тўртлигига кириш имконияти пасаймоқда

"Манчестер Сити" 31-турдан кейин АПЛнинг кучли тўртлигига кира олмади.

Кеча Пеп Гвардиола жамоаси "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади (0:0).

"Шаҳарликлар" 52 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. АПЛ мавсуми тугашига 7 тур қолганида "Ман Сити" пешқадам "Ливерпуль"дан 21 очко, "Арсенал"дан 10 очко, "Ноттингем Форест"дан 5 очко ортда қолмоқда.

4-ўриндаги "Челси" "Манчестер Сити"дан 1 очко олдинда бормоқда. Олтинчи ўринда "шаҳарликлар"дан 2 очко ортда қолаётган "Астон Вилла," еттинчи ўринда 2 очко озроқ тўплаган ва иккита захира ўйини билан "Ньюкасл" бормоқда.

"Манчестер Юнайтед" очколарини 38 тага етказиб, 13-ўринда бормоқда.

Киритилди: 09:23 07.04.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!