Англия чемпионатининг 31-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити" билан дуранг ўйнади - 0:0. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинда захирада қолдирилди.
"МЮ" (38) яна "Тоттенхэм"ни (37) ортда қолдириб, Премьер-лигада 13-ўринга кўтарилди.
"Манчестер Сити" (52) турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси "Челси"ни (53) ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан бой берди.