Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди

“Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди

Тошкент шаҳрида 2002 йилда туғилган йигит “Малика” савдо мажмуасидаги телефон дўконларининг 11 нафар сотувчисини 5,8 миллиард сўмга фирибгарлик йўли билан чув туширди. У 300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида олиб, бошқа мижозларга сотиб юборган ва тушган пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Шунингдек, жабрланганларга етказилган 5,8 миллиард сўм миқдоридаги зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилди.

Киритилди: 03:42 09.03.2025. Ўқилди: 3939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!