Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мактабдан илм-фангача: таълимнинг барча босқичлари ягона бошқарув тизимига ўтади

Мактабдан илм-фангача: таълимнинг барча босқичлари ягона бошқарув тизимига ўтади

Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилади.

Янги вазирлик мактабгача таълим, мактаб, касбий ва олий таълимдан тортиб, олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлаш, малака ошириш ҳамда қўшимча ва норасмий таълимгача бўлган барча йўналишларни қамраб олади.

Бундай ёндашув таълимнинг барча босқичларини ягона мақсад ва умумий ёндашувлар асосида ривожлантириш, улар ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда инсоннинг таълим олиши ва касбий ривожланишини яхлит жараён сифатида ташкил этишга хизмат қилади.

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага ҳам асосланмоқда. Ривожланган давлатларнинг кўпчилигида таълимнинг асосий босқичлари битта бошқарув тизими доирасида мувофиқлаштирилади.

Бундай бошқарув модели АҚШ, Англия, Австралия, Корея, Латвия, Литва, Нидерландия, Чехия, Норвегия, Финляндия, Хитой, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам қўлланади. Бу таълим сиёсатини умумий ёндашув асосида самарали амалга ошириш имконини беради.

Таълим сиёсатининг асосий йўналишларини ягона бошқарув тизими доирасида мувофиқлаштириш таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги изчилликни кучайтириш ва таълим сифатини ошириш учун яхлит ёндашувни шакллантиради.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари мустақиллигини кенгайтириш янги тизимнинг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади. Давлатнинг олий таълим муассасалари фаолиятига аралашувини қисқартириш, уларга кенгроқ мустақиллик бериш ҳамда нодавлат сектор учун қўшимча имкониятлар яратиш кўзда тутилмоқда.

Дунё тажрибасида эркин рақобат ва бозор талаби таълим сифатини оширишга муҳим туртки беради. Бу олий таълим муассасаларини таълим дастурлари ва хизматларини мунтазам такомиллаштиришга, сифат учун рақобат қилишга ундайди.

Янги тизимнинг асосий мақсади — таълимнинг барча босқичларини ўзаро узвий боғлаш, таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қиладиган ягона, замонавий тизимни шакллантириш.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!