Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху уруш учун «замин ҳозирламоқда»

Нетаньяху уруш учун «замин ҳозирламоқда»

Нетаньяху уруш баҳонасида сайловларни кечиктирмоқчи.

Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Баракнинг айтишича, амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяху 27 октябрга белгиланган сайловларни кечиктиришга имкон берадиган уруш учун «замин ҳозирламоқда».

Барак бу ҳақда Исроилнинг «12-канали»га берган интервьюсида маълум қилди. У Нетаньяху хавфсизлик масаласидан сайловолди кампаниясида фойдаланаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Нетаньяху сайловлар арафасида Исроилга қарши ташқи ҳужумга тайёргарлик белгилари мавжудлигини айтган, аммо эҳтимолий ҳужум қайси томондан бўлиши мумкинлигини аниқлаштирмаган.

Оппозиция бош вазирнинг бу баёнотини «сиёсий манёвр» деб баҳолаган.

Киритилди: 13:45 04.10.2026. Ўқилди: 2533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда