Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мудофаа тизимида уч раҳбар ишдан олинди

Мудофаа тизимида уч раҳбар ишдан олинди

Тоқаев Қозоғистон мудофаа тизимида уч раҳбарни ишдан олди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қуролли Кучлар ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Канат Ниязбеков, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Бош штаб бошлиғи Каниш Абубакиров ва мудофаа вазири ўринбосари Алмаз Жумаековларни лавозимидан озод қилди.

Бу қарорлар 27 сентябрь куни мудофаа вазири Даурен Косановнинг истеъфога чиқарилганидан кейин қабул қилинди. Косанов бу лавозимни 2025 йил июнидан эгаллаб келган эди.

Кадрлар алмашинуви Мангистау вилоятида Каспий денгизида ўтказилган ҳарбий машғулотлар вақтида 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганидан кейин амалга оширилди.

Фожиадан сўнг Тоқаев Мудофаа вазирлиги раҳбариятига 10 кун ичида «туб ҳарбий ислоҳот» режасини ишлаб чиқишни топширган.

Киритилди: Бугун 12:57. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!