Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этган юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду кейинги режаларини белгилаб олди.
A Bola журналистларининг хабар беришича, 4 октябрь, якшанба куни 41 ёшли тўпурар Саудия Арабистонига йўл олади ва у ерда «Ан-Наср»нинг навбатдаги учрашувига тайёргарлик кўради.
Шу куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Норвегия миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану бош мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчиликдан сўнг терма жамоа қароргоҳини тарк этган. Мутахассис Роналдуни норвегияликларга қарши учрашувда майдонга туширмаган ва бу юлдуз ҳужумчининг норозилигига сабаб бўлган.