2027–2031 йилларда дарсликларни режали алмаштириш жараёнида улар қўшимча харажатларсиз янги алифбога ўтказилади.
Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Анваржонович маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича:
🔸2027 йилдан 1-синф дарсликлари янги алифбода чиқади.
🔸2–4-синфлар учун дарсликлар ҳар 3 йилда янгиланади.
🔸5–11-синфлар дарсликлари ҳар 5 йилда алмаштирилади.
Шунингдек, ўқитувчиларни янги алифбога тайёрлаш бошланган. 24–28 август кунлари улар учун ўқув-семинарлар ўтказилган.