Франция Президенти Эммануэль Макрон Германиянинг Барселона ва Марсель ўртасида қурилиши режалаштирилган H2Med қувур линияси лойиҳасига қўшилишини маълум қилди.
“Лойиҳа Испания, Португалия ва Францияни Германия билан боғлайди, у водород бўйича ушбу инфратузилма стратегиясининг ҳамкорига айланади”, — дея Франция раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
2022 йил охирида Франция, Испания ва Португалия MidCat газ қувурини алмаштириш учун яшил йўлак яратиш бўйича келишув имзолаганди.