Эммануэль Макрон Хитойга Европа Иттифоқи томонидан божлар жорий этилиши билан таҳдид қилди.
"Агар Пекин савдо келишмовчиликларига жавоб бермаса, Европа Иттифоқи яқин вақт ичида Хитойга қарши қатъий чоралар, жумладан, божлар жорий қилиши мумкин", — деди Франция президенти Echos газетасига берган интервюсида.
Макроннинг сўзларига кўра, Хитойнинг савдо баланси барқарор эмас, бу мамлакат, Европа маҳсулотларини жуда кам импорт қилади.
Шунингдек, Франция президенти мазкур масалани Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан муҳокама қилганини қўшимча қилди.