Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Макрон Францияда рухсатсиз намойишларни тақиқлади

Макрон Францияда рухсатсиз намойишларни тақиқлади

Франция президенти Эммануэль Макрон тартибсизликлар ва талончиликларнинг олдини олиш мақсадида келгуси шанба куни рухсатсиз намойишларни тақиқлашни буюрди. Фақат полиция билан келишилган йўналишларда касаба уюшмалари ташкил этадиган юришларга рухсат берилади.

«Марказий Осиё» нашри хабар беришича, мамлакатдаги норозиликлар сентябрь охирида бошланиб, кейинчалик турмуш шароитининг ёмонлашишига қарши кенг кўламли ҳаракатга айланган.

Ўтган шанба куни Франция бўйлаб қарийб 500 минг киши намойишларда қатнашган. Айрим шаҳарларда чиқишлар зўравонлик, дўконларни талаш ва давлат биноларига ҳужумлар билан кечган. Лимож шаҳрида шаҳар ҳокимияти биносига ўт қўйилган.

Ҳукумат янги тартибсизликларнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Парижнинг айрим ҳудудларида ҳам намойишлар ўтказиш чекланган.

Киритилди: 18:53 23.10.2026. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!