Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Макрон Европа раҳбарларини Трампнинг Украина бўйича ҳаракатларини муҳокама қилиш учун Парижга фавқулодда саммитга чақирди

Макрон Европа раҳбарларини Трампнинг Украина бўйича ҳаракатларини муҳокама қилиш учун Парижга фавқулодда саммитга чақирди

Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Мюнхен конференциясида маълум қилди.

Унга кўра, душанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда Европа етакчилари АҚШ томонидан илгари сурилган жиддий муаммоларни чуқур муҳокама қилади.

"Президент Трампда руслар "жанговар разведка" деб атайдиган иш услуби бор – у босим ўтказади ва натижани кўриб, ўз позициясини ўзгартиради. Биз эса бунга жавоб беришимиз керак", — дея қўшимча қилди Полша ташқи ишлар вазири.

Ҳозирча саммитга Европа Иттифоқининг барча давлатлари етакчилари таклиф қилингани ёки фақатгина муайян давлатлар вакиллари иштирок этиши номаълум. Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер ҳам саммитга таклиф қилинган.

Киритилди: 15:30 16.02.2025. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!