Украинадан маккажўхори олиб кетаётган яна учта кема Одесса портларидан жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Andalou агентлиги жума куни Туркия мудофаа вазирлигига таяниб.
Туркия департаменти маълумотларига кўра, кемалар турли йўналишларда – Туркия, Буюк Британия ва Ирландияга жўнатилади. Бортда умумий оғирлиги тахминан 58 минг тонна бўлган юк бор.
Тахминларга кўра, учала кема ҳам дастлаб Истанбулда Қўшма мувофиқлаштириш маркази вакиллари томонидан текширилади.