Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳоким ўринбосари Н. Жумаеванинг оила ва хотин-қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бергани тасдиғини топиб, унга нисбатан МЖтК 51-модда 1-қисми асосида жарима қўлланилди.

Бухоро шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Н. Аминова ҳам худди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, жаримага тортилади.

📌 Пахта йиғим-терими мавсумида Давлат меҳнат инспекцияси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам мониторинг олиб бормоқда.

Мавсум давомида ҳозирга қадар умумий ҳисобда:

✅ 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. Меҳнат қонунчилигини бузган мансабдор шахсларга МЖтКнинг 49-модда 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.

✅ 8 нафар мансабдор шахс МЖтКнинг 51-модда 1-қисми билан жазоланди.

✅ 1400 нафардан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида ёрдам кўрсатилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қатъий тақиқланган ва қонун бузувчиларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши таъминланади.

Киритилди: 16:30 14.10.2025. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!