Мбаппе Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақида гапирди.
«Янги мураббий билан янги босқич бошланмоқда. Олдимизда Миллатлар лигасидаги тўртта учрашув бор. Бу барчамиз учун янги тажриба бўлади, чунки шу пайтгача фақат Дешамни билардик. Ўзгаришлар бўлади, аммо барчаси жуда яхши кечишига ишонаман.
Зидан мени “Реал”нинг машғулот базасига олиб борганида 13 ёки 14 ёшда эдим. Энди эса у менинг миллий терма жамоам бош мураббийи. Бу худди фильм сюжетига ўхшайди, аммо барчаси ҳақиқий ва энг юқори даражада.
Франция терма жамоасида янги босқични бошладик. Европа чемпионатига тайёргарлик кўриш учун олдимизда икки йил бор ва ҳозир айнан шунинг устида ишлаяпмиз».