Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

МАҲАЛЛИЙ (ЎЗБ) Ҳиндистонда таровиҳ намози ўқиётганда ҳужумга учраган талабалар орасида ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди

A A A
МАҲАЛЛИЙ (ЎЗБ) Ҳиндистонда таровиҳ намози ўқиётганда ҳужумга учраган талабалар орасида ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Гужарат университети ётоқхонасида намоз ўқигани учун Ўзбекистон, Бангладеш ва Афғонистон талабалари ҳужумга учрагани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари матбуот котиби воқеада Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаганини маълум қилди.

Воқеа ҳақида маҳаллий полиция маълумотларига таяниб The New Indian Express хабар берганди. Унга кўра, 16 март куни соат 22:50 атрофида Гужарат университети ётоқхонасига йигирмага яқин одам бостириб кириб, хорижлик талабаларнинг муассасада намоз ўқишига эътироз билдирган.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган Гужарат университетидаги ҳолатда мамлакатимиз фуқаролари иштирок этмаган”, — дея маълум қилди Аҳрор Бурҳонов.

Унинг билдиришича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида консуллик рўйхатида турган талабалар орасида Гужаратда ўқиётганлар мавжуд эмас. Ўзбекистонлик талабалардан ҳозиргача дипломатик ваколатхонага ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Ҳиндистоннинг тегишли давлат идоралари билан ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида яқин алоқа ўрнатилган.

Киритилди: 12:09 18.03.2024. Ўқилди: 1494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!