Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэл Мариано Гросси Украинага етиб келиб, мамлакат ядровий иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч техник ёрдам кўрсатишни бошлади.
МАГАТЭ ташрифдан асосий мақсад ядровий иншоотлардаги авария хавфининг олдини олишга ёрдам бериш эканини маълум қилди.
МАГАТЭ раҳбари шу ҳафтада Украина атом электр станцияларидан бирига ташриф буюриш ниятида.