Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мадридда фермерлар норозилик намойиши ўтказмоқда

Мадридда фермерлар норозилик намойиши ўтказмоқда

Испаниянинг турли ҳудудларидан келган фермерлар нархлар ошиши муносабати билан ҳукуматдан зудлик билан чоралар кўришни талаб қилиб, Мадрид шаҳрида норозилик акциясини ўтказмоқда.

Бу ҳақда Испания оммавий ахборот воситалари маълум қилди.

Акция иштирокчилари Мадридга бешта тракторлар колоннаси бўлиб кириб келган ва Испания пойтахти марказидаги Колумб майдони томон ҳаракатланмоқда. У ердан улар Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлиги биносига йўл олишади.

Намойишчилар, биринчи навбатда, ҳукуматдан ишлаб чиқариш харажатлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дизель ёқилғиси масалалари бўйича шошилинч чора-тадбирлар режасини қабул қилишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 15:25 28.10.2026. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!