Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Лукашенко: "Трамп ОАВда шоу уюштиряпти"

Лукашенко: "Трамп ОАВда шоу уюштиряпти"

Беларус президенти Александр Лукашенко Оқ уйнинг янги раҳбари Дональд Трампнинг Канада ва Гренландиянинг АҚШга қўшилиши ҳақидаги баёнотларини ОАВда резонанс яратишга уриниш деб атади.

Бу ҳақда Лукашенко Минск автомобиль заводи ходимлари билан суҳбат чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, "бу ҳеч қачон амалга оширилмайдиган сохта баёнотлар".

"Ҳаммаси оммавий ахборот воситалари учун - шоу. Ва эртага у чиқиб: "Агар Канада 51-давлат бўлмаса, мен унга ядровий бомба ташлайман" дейди. Ёки бошқа нарса. У буни қиладими - йўқ! Ёки "Мен Гренландияни оламан", дейди. Аллақачон у ерда сизнинг қуролли кучларингиз бор. Сиз у ерда хоҳлаган нарсани қилишингиз мумкин. Ҳеч бир Дания аслида Гренландияни бошқара олмайди" - деди у.

Беларус президентининг фикрича, Қўшма Штатлар шундай сиёсат юритиши керакки, “на канадаликлар, на мексикаликлар уларга қарамасинлар”.

Лукашенконинг қўшимча қилишича, сиёсат жиддий бўлиши керак ва бундай “сохталар мамлакатга ишончни оширмайди”.

Киритилди: 18:06 21.01.2025. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!