Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳарбийлари Украина ҳудудида бўлмагани ва келажакда ҳам бўлмаслигини билдирди.
«Бироқ, агар бирор ҳудуддан Беларусьга қарши ҳарбий ҳужум амалга оширилса, Украина ҳудудидаги уруш мутлақо бошқача тус олади», — дея қўшимча қилди у.
Лукашенконинг таъкидлашича, Минск тўғридан-тўғри ҳарбий иштирокни режалаштирмаяпти, аммо мамлакат хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда тегишли чоралар кўрилиши мумкин.