Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Лука Модрич Месси бошчилигидаги собиқ "Барса"чилар ҳаракат қилаётган клубга ўтиши мумкин

Лука Модрич Месси бошчилигидаги собиқ "Барса"чилар ҳаракат қилаётган клубга ўтиши мумкин

"Реал Мадрид"нинг фахрийси келажаги ҳақида жиддий ўйламоқда. Шартномаси якунига етар экан, Дэвид Бекхэм томонидан хорватиялик футболчига қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

39 ёшида Модрич "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиси ролини йўқотмоқда. Унинг "Сантьяго Бернабеу" билан хайрлашуви ҳиссий жиҳатдан қийин бўлади, аммо таниш чеҳралар билан ўралган МЛСдаги янги чақирув жозибадор бўлиб туюлиши мумкин.

Маямида уни аллақачон қучоқ очиб кутиб олишлари аниқ. Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан бирга ўйнаш имконияти уни қизиқтириши мумкин.

Жорий мавсум Модрич “Реал” сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 16:40 23.04.2025. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!