Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Лос-Анжелес ёнғини — Калифорния учун сўнгги 40 йилдаги энг йирик талофат

Лос-Анжелес ёнғини — Калифорния учун сўнгги 40 йилдаги энг йирик талофат

Ўтган ҳафта Америка Қўшма Штатлари Калифорния штатида бошланган ва ҳамон давом этаётган икки ўрмон ёнғини бошқаларига қараганда кўпроқ турар-жойни кулга айлантирди.

"Wisconsin-Madison" университети лабораторияси Лос-Анжелес чеккасидаги "Pacific Palisades" ва "Eaton" маҳаллаларида содир бўлган офат натижасида келиб чиққан вайронагарчилик даражасини таҳлил қилган.

Деярли 10 кунга чўзилган ёнғин вайрон этган шаҳар ҳудуди кўлами штатда 1980 йил ўрталаридан буён содир бўлган энг йирик фожиага айланган.

"Ассошиэйтед Пресс" (АП) ахборотида сўнгги 40 йил ичида Калифорнияда қайд қилинган энг ҳалокатли мазкур талофат Тинч океани томондан эсган кучли ва давомли шамол ёрдамида уйлар ва корхоналарга мислсиз зиён етказган.

Олов икки қишлоқда, зич жойлашган ҳудудларда тахминан 10,36 квадрат километр турар-жой майдонини вайрон қилган. Бу 2018 йил Вулси ёнғинида вайрон бўлган шаҳар ҳудудидан икки баробар кўп.

"Pacific Palisades"да 7 январь куни эрталаб бошланган ва тезда яқин атроф, хусусан "Eaton", "Hurst", "Sunset" ва "Woodley" маҳаллаларига тарқалган ўрмон ёнғини натижасида ҳозиргача камида 25 киши ҳалок бўлган. Минглаб гектар майдон кулга айланган. Офат туфайли кўрилган жами зарар ва иқтисодий йўқотиш 250-275 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:10 19.01.2025. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!