«Вест Ҳэм» йўл-транспорт ҳодисасига учраган Майкл Антонионинг саломатлиги борасида хабар берди.
Аввалроқ «болғачилар»нинг ямайкалик ҳужумчиси автоҳалокатга учрагани маълум бўлганди.
«7 декабр куни тушдан кейин Эссексда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасидан кейин Майкл Антонионинг аҳволи барқарор эканлигини тасдиқлаймиз.
Футболчи ҳушида, мулоқотда ва ҳозирда Лондон марказий касалхонасида яқиндан текширилмоқда. Қийин даврда биз барчадан Майкл ва унинг оиласининг шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни сўраймиз», — дейилади Лондон клуби баёнотида.