Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Локомотив" клуби матбуот хизмати сабаб жаримага тортилади

"Локомотив" клуби матбуот хизмати сабаб жаримага тортилади

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Динамо" 1:2 "Локомотив" учрашуви меҳмон жамоанинг мессенжери орқали матнли трансляция қилиб борилди.

Матнли трансляция давомида учрашув расмийларига нисбатан очиқдан-очиқ ноҳақ фикрлар билдирилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"да ҳакамликка нисбатан эътироз билдириш тартиби учун алоҳида боб ажратилган бўлиб, унда бу иш қандай амалга оширилиши батафсил тушунтирилган. Шунга қарамай, "Локомотив" клуби ҳакамлик юзасидан ҳеч қандай расмий шикоят киритмаган. Бундан кўринадики, клуб матбуот хизмати ҳамда клуб раҳбариятининг ўйин юзасидан позицияси бир-биридан фарқ қилади.

Суперлига беллашуви жонли телетрансляция қилинади ва уни такрорий лавҳалар ёрдамида кузатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, мазкур мусобақанинг ҳар бир учрашувида ВАР тизимидан фойдаланиб келинмоқда. "Динамо" — "Локомотив" учрашувида ВАР узилишларсиз фаолият олиб борган бўлиб, ундаги барча деталлар назорат остида бўлган.

"Лига томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун медиа йўриқнома”нинг 2.2-бандида клуб матбуот котиби расмий саҳифаларда эълон қилинган материаллар учун жавобгар эканлиги белгиланган. Лига "Локомотив" матбуот хизматининг хатти-ҳаракатлари юқорида кўрсатилган ҳар икки регламентга зид эканлигидан келиб чиқиб, клубга нисбатан жарима интизом чораси кўрилишини маълум қилади. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, матбуот котибига берилган Лига лицензияси қайтариб олинади ҳамда жамоа учун бошқа котибни Лига рўйхатидан ўтказиш талаб этилади.

Киритилди: 12:55 08.11.2024. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!