Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Ливерпуль" юлдузининг собиқ севгилиси ундан 6 миллион доллар товон пули талаб қилди

"Ливерпуль" юлдузининг собиқ севгилиси ундан 6 миллион доллар товон пули талаб қилди

«Ливерпуль» футболчиси Алексис Мак Аллистернинг собиқ севгилиси ундан 6 миллион доллар товон пули талаб қилди. Бу ҳақда Clarin нашри хабар берди.

Камила Майян футболчидан беш йиллик муносабатлар учун молиявий компенсация талаб қилган. Майян Мак Аллистер уни ҳозирги жуфти Айлен Кова учун ташлаб кетгани учун 6 миллион доллар сўрамоқда.

Айлен ҳозирда фарзанд кутаётгани айтилмоқда. Майяннинг таъкидлашича, у Алексис билан Англияда яшаган пайтларда ўз фаолиятига етарлича эътибор қарата олмаган, шунинг учун у ўтган йиллар учун пул олишга ҳаққи борлигини маълум қилган.

Бироқ Майяннинг бу пулни олиш имконияти камайди. Сабаби, футболчи адвокатларининг сўзларига кўра, иш Англияда кўриладиган бўлди. Мазкур мамлакат суд амалиётида эса муносабатлар учун товон пули тўлаш тушунчаси мавжуд эмас. Шунингдек, суд бу иш Аргентина қонунчилига номувофиқ эканини таъкидлаган. Чунки жуфтлик у вақтда Англияда яшаган.

Киритилди: 23:23 19.06.2025. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!