Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Ливерпуль» Салаҳнинг ўрнига нархи 120 млн еврога тенг янги юлдузни харид қилишга тайёр

«Ливерпуль» Салаҳнинг ўрнига нархи 120 млн еврога тенг янги юлдузни харид қилишга тайёр

2025 йил ёзда Муҳаммад Салоҳ жамоасини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун «Ливерпуль» унга муносиб ўринбосар изламоқда.

Мерсисайдликлар «Реал Мадрид» ҳужумчиси Родригони асосий номзод сифатида кўрмоқда. Трансфер суммаси 120 млн евро бўлиши мумкин.

Бундан аввал Родриго «Реал»да қолишни хоҳлашини таъкидлаган эди. Унинг жамоа билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Ҳозирча бу фақат тахминлар, лекин агар Салоҳ жамоани тарк этса, «Ливерпуль» ҳақиқатан ҳам катта трансфер амалга ошириши мумкин.

Киритилди: 11:19 23.03.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!