"Ливерпуль" яқинлашиб келаётган трансферлар даврида ҳимоянинг чап қанотини кучайтирмоқчи.
Янги чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаш "қизиллар"нинг устувор вазифасидир, дея хабар бермоқда инсайдер Девид Орнштейн. Биринчи рақамли нишон сифатида "Борнмут" вакили Милош Керкез кўрилмоқда, аммо Англия чемпиони бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда. Шунингдек, клубнинг ҳимоя марказини кучайтириш режалари ҳам маълум: шорт-листни ўша "Борнмут"дан Дин Хейсен бошқармоқда, Мерсейсайдликлар сафини Жарелл Куанса тарк этиши мумкин.
Transfermarkt портали Милош Керкезни 35 млн еврога баҳоламоқда. 21 ёшли венгрга Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда.