Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон Ҳиндистоннинг огоҳлантиришига қулоқ солди

Покистон Ҳиндистоннинг огоҳлантиришига қулоқ солди

Покистон Ҳиндистоннинг огоҳлантиришидан сўнг тошқин хавфи эҳтимоли бўлган ҳудуддан 150 минг кишини эвакуация қилди, деб ёзмоқда Reuters.

Агентликнинг қайд этишича, бу икки давлат ўртасидаги чегаравий можародан кейинги илк икки томонлама алоқа ҳисобланади.

Эвакуация аҳоли энг зич яшайдиган Панжоб вилоятида, муссон ёмғирларидан сўнг дарёлар сатҳининг кўтарилиши сабабли амалга оширилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг тошқин хавфи ҳақидаги огоҳлантиришини танқид қилди.

Вазирлик вакили Шафқат Али Хоннинг сўзларига кўра, Нью-Деҳли бу маълумотни Ҳинд дарёси сув ресурслари комиссияси орқали эмас, балки дипломатик каналлар орқали етказган, бу эса шартномага зид ҳисобланади.

Киритилди: 20:16 26.08.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!