Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Электромобиллар ҳам экологияга зарар экан-ку!

Электромобиллар ҳам экологияга зарар экан-ку!

Калифорния университети олимлари электромобилларни қувватлаш станцияларининг кутилмаган хавфини аниқладилар.

Тажриба доирасида мутахассислар Лос-Анжелесда жойлашган 50 та Tesla Supercharger станциялари яқинидаги ҳаво сифатини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, электр зарядлаш станциялари яқинида ҳавода икки баробар кўп хавфли зарралар мавжуд.

Станциялар яқинида инсон саломатлигига зиён етказувчи майда заррачалар даражаси ҳар кубометрда 15 дан 20 микрограмгача бўлган. Олимлар, шунингдек, ички ёнув двигателлари бўлган автомобиллар учун ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳаво сифатини таққослашди - ҳар бир кубометр учун 12 микрограм.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳавонинг ифлосланишига чанг, шиналарнинг майда бўлаклари ва станция яқинида жойлашган қум сабаб бўлади.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!