Кеча, 23 август куни "Манчестер Сити" "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб борди. Учрашув Англия чемпионатининг 2-тури доирасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўйинда майдонга тушмади. Ўйин 2:0 ҳисобида "Тоттенхэм" фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиндан кейин "Манчестер Сити"нинг кўплаб мухлислари ижтимоий тармоқларда Ҳусановнинг ўйин трансляцияси пайтидаги суратини муҳокама қилишди. Бу ҳақда UPL.UZ хабар берди. "Шаҳарликлар" мухлислари футболчининг формасидан норози бўлишди. Уларнинг фикрича, Абдуқодир семириб, "пирог"га ўхшаб қолган.
Қайд этиш жоиз, топ-клубларда футболчиларнинг вазн меъёри бўйича аниқ қоидалар мавжуд. Ортиқча вазнга эга бўлган футболчилар жамоадан четлаштирилади ва клубдан молиявий санкциялар олади.