“Иқтисодий нуқтаи назардан, меҳнат миграциясига қарши кураш, айниқса МҲО шароитида, жуда ёмон воқеа. Бугунги кунда мамлакатда иш берувчилар 5 миллионга яқин одам топа олмаяпти. Бу реал танқислик”, дейди шаҳар мэри.
Собянин охирги 10 йилда мигрантлар жисмоний шахсларга нисбатан содир этган жиноятлар деярли учдан бирига камайганини қўшимча қилди.
Шунингдек, у 1 сентябрдан бошлаб жорий қилинган янги миграция чоралари бу соҳада максимал тартибни таъминлашга ёрдам беради, деди у.