Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мўйноқдан отилиб чиққан катта босимдаги газ қудуғи муваффақиятли жиловланди

Мўйноқдан отилиб чиққан катта босимдаги газ қудуғи муваффақиятли жиловланди

Жорий йилнинг 26 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли янги, лойиҳавий чуқурлиги 5000 метр бўлган 1-сон излов қудуғида чуқурлиги 4707 метр бурғиланганда тўсатдан газ отилиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Нефт бурғиловчи компаниянинг маълум қилишича, содир бўлган газ отқинини бартараф этиш учун кечаю-кундуз иш олиб борувчи тезкор Штаб ташкил қилинган ва таркибига Ўзбекистон Республикаси очиқ фаввораларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича харбийлаштирилган қисм, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа масъул мутасадди ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллий ҳокимликнинг мутахассислари жалб қилинган.

Айни пайтда барча ишлар малакали маҳаллий мутахассисларнинг машаққатли ва самарали меҳнати, халқаро тажрибага эга ҳамкор компаниялар вакиллари ҳамда махсус техника воситалари ёрдамида муваффақиятли бажарилиб, қудуқни бошқариш имкони яратилган.

Қайд этилишича, қудуқ турли бахтсиз ходисалар, талофатларсиз жиловланган.

«Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учун 200 нафар ишчига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди», – дейилади хабарда.

Киритилди: 17:11 26.08.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!