Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Ливерпуль" Европанинг топ-5 лигалари орасида мағлубиятга учраш бўйича "пешқадам"

"Ливерпуль" Европанинг топ-5 лигалари орасида мағлубиятга учраш бўйича "пешқадам"

«Ливерпуль» Англия лига кубогининг тўртинчи босқичида ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 0:3 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа мерсисайдликлар сўнгги етти учрашувнинг олтитасида мағлуб бўлишди.

Opta Sport хабарига кўра, 27 сентябрдан буён «Ливерпуль» Европанинг топ-5 лигалари жамоалари орасида барча мусобақаларда энг кўп мағлубиятга учраган клуб бўлди. Шу давр мобайнида «қизиллар» АПЛда кетма-кет тўртта ўйинда ютқазишди — «Кристал Пэлас» (1:2), «Челси» (1:2), «Манчестер Юнайтед» (1:2) ва «Брентфорд» (2:3). Шунингдек, улар Лига кубогидан чиқиб кетишди ва Чемпионлар лигасининг 2-турида «Галатасарай»га (0:1) мағлуб бўлишди.

Бу оралиқдаги ягона ғалаба Чемпионлар лигаси 3-турида «Айнтрахт» устидан 5:1 ҳисобида эришилган ютуқ бўлди.

Киритилди: 09:20 30.10.2025. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!