«Ливерпуль» клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи Кенни Далглиш оғир касалликдан даволанаётганини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқлардаги тасодифий постимда кўрсатилганидек, ҳозирда саратон касаллигидан даволаняпман. Телефондан фойдаланиш борасидаги кўникмаларимдан фарқли ўлароқ, даволаниш жараёни яхши кетмоқда. Аслида бу маълумот сир бўлиб қолиши керак эди, аммо технологиялар билан ишлашдаги «қобилиятсизлигим» мени буни ошкор қилишга мажбур этди», — дея клуб матбуот хизмати афсонавий мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради.
«Ливерпуль» ўз афсонасига далда бериб, клуб Далглиш ва унинг яқинларига керакли ёрдамни кўрсатишда давом этишини таъкидлади.