Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 300 кишига етди

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 300 кишига етди

Ливанда 2 мартдан бери Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 294 кишига етди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган.

"2 мартдан бери Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 294 кишига етди, 1023 киши жароҳат олди", дейилади вазирлик маълумотларида.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Рақян Носир ал-Дин Al Mayadeen телеканалига берган интервьюсида ҳалок бўлганлар сони 250 дан ошганини, 600 дан ортиқ ливанлик жароҳат олганини айтган эди.

Киритилди: 22:15 07.03.2026. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!