АҚШ махсус элчиси Том Баррак Ливанни инқирозга юз тутган давлат деб атаб, “Ҳизбуллоҳ” ҳокимиятга айланганини таъкидлади.
“Ливан — инқирозга юз тутган давлат. Марказий банк мавжуд эмас, банк тизими ишдан чиққан. Электр энергияси деярли йўқ — одамлар хусусий генераторларга таянади. Сув ва таълим ҳам хусусий секторга боғлиқ. Аслида ҳукумат Ҳизбуллоҳ қўлига ўтиб қолган. Гуруҳ мамлакат жанубида аҳолини сув ва таълим билан таъминлайди. Ҳизбуллоҳда 40 минг жангчи бор, Ливан армиясида эса 60 минг. Аммо уларнинг маоши 275 доллар, Ҳизбуллоҳ жангчилари эса ойига 2200 доллар топади”, деган Баррак Барҳрайнда ўтказилган халқаро анжуманда.