Исроилнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужумлари саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди ва тўққиз киши яраланди.
Бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлиги Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
"Ливан жанубидаги Сайда губернаторлигида жойлашган Туффаҳ шаҳрига уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида саккиз киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши яраланди", дейилади вазирлик баёнотида.
Илгари шу йилнинг 2 мартидан бери Ливанда Исроилнинг ҳужумлари натижасида 2020 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.