Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ливан армияси ҲАМАСнинг икки раҳбарини ҳибсга олди

Ливан армияси ҲАМАСнинг икки раҳбарини ҳибсга олди

15 апрель куни Ливан армияси махсус хизматлари жанубдаги Саида шаҳрида операция ўтказди, унинг давомида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбариятининг икки аъзоси қўлга олинди.

Бу ҳақда Janoubia ахборот портали ҳибсга олинганларнинг исмларини кўрсатмаган ҳолда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Ливан жануби ҳудудидан Исроилга қарши қуролли ҳужумлар уюштирган фаластинликларни ҳибсга олиш бўйича биринчи ҳолат эмас.

Аввалроқ республика Қуролли кучлари қўмондонлиги Фаластин фронтларининг Бекаа водийси ва Сурия билан чегарадаги олтита ҳарбий базасини ёпган, у ерда жойлашган техника ва ўқ-дорилар мусодара қилинган эди.

Киритилди: 09:20 16.04.2025. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!