Литва Россия Федерацияси билан чегарани мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида Неман дарёси орқали Калининград вилояти билан чегарадош кўприкка “аждар тишлари” қўйди.
Бу ҳақда Литва Мудофаа вазири Лауринас Кашюнас маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Неман дарёси орқали ўтувчи ушбу кўприк қўшимча равишда темир тўсиқлар билан мустаҳкамланади.